Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Майкл Жексон кўринишидаги улкан торт пиширилди
21:15 / 30.03.2016
736

Британиялик Соня Тодд америкалик таниқли хонанда Майкл Жексон кўринишидаги улкан торт тайёрлади. Торт баландлиги 2,1 метрни ташкил этади

Шимолий Йоркширда истеъқомат қилувчи аёл тортни тайёрлаш учун нонушта маҳсулоти бўлган Rice Crispies, шоколад ва глазурдан фойдаланди. Ширинликни тайёрлаш учун беш ҳафта вақт сарфланди.

Ҳайкалсимон торт британиялик аёлга Бирминҳемдаги Cake International танловида бронза медалини ҳадя этди. Эндиликда торт хайрия учун сотувга қўйилади.

“Мен Майкл Жексонни ва тортларни безашни язши кўраман”, - дея таъкидлади Тодд.


Улашинг
  • Теглар:
Top