Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Булоқбоши туманидаги Ўзбекистон – Буюк Британия қўшма корхонасида ўтган икки ойда қарийиб 140 тонна пахта хомашёси қайта ишланди
22:03 / 31.03.2016
807

Андижон вилояти Булоқбоши туманидаги Қумгузар маҳалласида фаолият юритаётган масъулияти чекланган жамияти шаклидаги “Fan textil” Ўзбекистон – Буюк Британия қўшма корхонаси маҳсулотлари харидорларга манзур бўлмоқда. Бу ҳақда “ЎзА” хабар бермоқда.

Қишлоқ ҳудудидаги фойдаланилмай турган собиқ тикувчилик фабрикаси биноси реконструкция қилиниб, унинг ўрнида иш бошлаган корхонага ўтган йили инвестиция дастури доирасида 11 миллион евро миқдорида хорижий инвестиция киритилди.

– Ип-калава ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхонада кунига 12 тонна пахтани қайта ишлаш имкониятига эга замонавий технологиялар ўрнатилди, – дейди “Fan textil” Ўзбекистон – Буюк Британия қўшма корхонаси раҳбари Валишер Абдуллаев. – Жорий йил февраль ойидан корхонанинг биринчи қисми ишга туширилди. Ўтган икки ойда қарийиб 140 тонна пахта хомашёси қайта ишланди. Маҳсулотларимиз асосан хорижга экспорт қилинади.

Айни пайтда корхонада меҳнат қилаётган 200 га яқин ишчи-хизматчининг аксарияти касб-ҳунар коллежларини битирган ёш мутахассислардир.

Яқин кунларда корхона тўла қувват билан иш бошлаши кутилмоқда. Бу ишлаб чиқариш ҳажмини янада ошириш билан бирга, қўшимча иш ўринлари яратиш имконини беради.


Улашинг
  • Теглар:
Top