Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Гари Невилл бош мураббий сифатида янги иш изламоқда
12:17 / 31.03.2016
547

30 март куни «Валенсия» жамоаси бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилган Гари Невилл соҳани тарк этмоқчи эмас.

The Telegraph нашрида ёзилишича, 41 ёшли бу мутахассис янги иш изламоқда, лекин у бу сафар танловни диққат билан амалга оширмоқчи.

Қайд этиш керакки, Невилл «Валенсия» бошқарувига келгач, қаторасига 10та ўйинда ғалаба қозона олмади. Бундан ташқари, унинг даврида «кўршапалаклар» Испания кубоги доирасидаги ўйинда «Барселона» жамоасидан 0:7 ҳисобида мағлуб бўлди.

4 ой давомида Невилл «Валенсия» билан турли турнирларда жами 28та ўйин ўтказди ва шундан 10та ўйинда ғалаба, 7тасида дуранг ва яна 11тасида мағлубият қайд этди. 30 тур ўйинларидан кейин жамоа Испания чемпионатининг турнир жадвалида 13-ўринда қолмоқда.

2015 йилнинг декабрида Испания жамоасига келишидан олдин Невилл телевидениеда футбол эксперти сифатида ишлаган. Хабарларга кўра, энди у Англия терма жамоасида Рой Хожсонга ёрдамчилик қилиши кутилмоқда.


Улашинг
  • Теглар:
Top