Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Месси: «Фаолиятимдаги 500-голимни класикода урсам ажойиб иш бўларди»
16:17 / 31.03.2016
604

Каталониянинг «Барселона» ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси 2 апрель куни «Реал»га қарши учрашувда 500-голини киритиши мумкин.

«Фаолиятимдаги 500-голимни класикода киритсам ажойиб иш бўларди, бироқ ғалаба қозонсак, бундан ҳам яхши бўларди», – дея таъкидлаган аргентиналик футболчи.

Шунингдек Мессининг ватандоши, клубдаги шериги Хавьер Маскерано футболчини қўллаб-қувватлаган.

«Умид қиламанки, Месси ўзининг 500-голини «Реал» дарвозасига киритади. Дам олиш куни бизни жуда мураккаб учрашув кутиб турибди», – дея қайд этган Маскерано.

«Барселона» ва «Реал» ўртасидаги баҳс 2 апрель куни Тошкент вақти билан соат 23.30да бошланади.


Улашинг
  • Теглар:
Top