Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
ШҲТ экспертлар ишчи гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди
19:57 / 31.03.2016
777

2016 йилнинг 30 март куни Душанбе шаҳрида ШҲТга аъзо давлатларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва наркотиклар билан боғлиқ жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича Экспертлар ишчи гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Қирғизстон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Хитой ва Ўзбекистон вакиллари наркотик воситалар, психотроп моддалар ва уларнинг прекурсорлари ноқонуний айланишига қарши курашда ҳамкорликнинг долзарб масалаларини ҳамда қўшма тадбирлар ўтказишни муҳокама қилишди.

Учрашувда 2017-2022 йиллар учун Аксил-наркотик стратегияси ва уни бажариш бўйича Ҳаракат дастури лойиҳалари ва бошқа мавзулар юзасидан фикр алмашилди.


Улашинг
  • Теглар:
Top