Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Сомалида шифохона ходимлари машинаси ўққа тутилиши оқибатида 6 киши ҳалок бўлди
08:03 / 31.03.2016
541

Сомали пойтахти Могадишода номаълум шахс микроавтобусни ўққа тутиши оқибатида 6 киши, жумладан икки нафар Туркия фуқароси ва 4 нафар сомалийлик ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Полицияда маълум қилинишича, автомобилда Туркия кўмагида фаолият юритувчи шифохона ходимлари бўлган. Ҳужум вақтида шунингдек 5 нафар турк ва бир нафар кениялик яраланган.

Ҳужум учун жавобгарликни ҳозирча ҳеч қайси гуруҳ ўз бўйнига олмади, бироқ ушбу ҳудудда "Ал-Шабоб" жангарилари ҳаракат қилади.

Аввалроқ АҚШнинг учувчисиз парвоз қурилмаси "Аш-Шабоб"нинг Сомалидаги қароргоҳида 150 дан кўпроқ жангарини йўқ қилганди.


Улашинг
  • Теглар:
Top