Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Порошенко Обама билан учрашувга кир ва ғижим кийимда борди
19:53 / 01.04.2016
724

АҚШ президенти Барак Обама айни вақтда Вашингтонда бўлиб турган Украина раҳбари Петро Порошенкони қабул қилди.

Уларнинг қўл сиқишуви туширилган фотосуратда кўриш мумкинки, Порошенко учрашувга дазмол қилинмаган костюм ва шим кийиб борган, шунингдек, унинг туфлиси тозаланмаган. Суратда у ва Обаманинг кийимлари ўртасидаги фарқ яққол кўриниб қолган.

Бу сурат ижтимоий тармоқларда тарқала бошлагач, украинлар ўз президентларидан иснод қила бошлашди.

"Уят, Петянинг кийимини фотошоп орқали дазмоллаб қўйинглар. У пиёнистага ўхшаб кўринмоқда. Кечаси ичган ва шу ҳолида ётиб, эрталаб уйғониши билан Обаманинг олдига чопган кўринади".

"Унинг туфлиси ҳам ифлослардан тозаланмаган".

"Ғижим костюм. Давлат қандай бўлса, президент ҳам шундай".

Қайд этиш мумкинки, 2015 йилнинг ноябрида Нидерландияга ташрифи вақтида ҳам Порошенко шу алфозда хорижлик ҳамкасблари олдида пайдо бўлганди.


Улашинг
  • Теглар:
Top