Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
«Лестер» клуби етакчилари Маҳрез, Варди ва Канте допинг қабул қилишда гумон қилинмоқда
16:55 / 04.04.2016
674

ESPN журналисти Дэниэл Ансворт Англия чемпионатида иштирок этувчи футболчиларнинг антидопинг текшируви бўйича шубҳа остига олинган футболчиларнинг исм-фамилиясини ошкор қилди.

Унга кўра, «Лестер»дан Риёз Маҳрез, Н‘Голо Канте, Шинжи Оказаки, Кристиан Фукс ва Жейми Варди; «Челси»дан Траоре, Виллиан ва Диего Коста; «Тоттенҳэм»дан Делли Алли, Тоби Алдервейрелд, Эрик Ламела, шунингдек «Арсенал»дан Дани Уэлбек, ва Габриел Паулиста номлари ўрин олган.

Ўрнатилган тартибга кўра, Премьер-лига клублари ўз футболчиларининг допинг қабул қилмаслиги учун жавобгар саналишади. Текширувлар ижобий натижа берса, клубдан регламентни бузгани учун очколар олиб ташланиши мумкин.


Улашинг
  • Теглар:
Top