Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
30 минг маротаба воз кечилган мушукча ҳақида
20:44 / 05.04.2016
629

Британия бошпанасида яшовчи Тилли лақабли мушукдан умумий ҳисобда 30 минг марта бош тортишган. Бу ҳақда The Mirror хабар берди.

Ҳозир мушук 24 ёшда, 21 йил бошпанада яшаган. Қариб қолганига қарамасдан у ҳамон ўзига уй қидирмоқда.

Мушукни 1995 йили топиб олишган. Уни боқиб олмоқчи бўлганларга қизиқиш билдирмаган, унга кўрсатилган эътиборни ҳам “назарига илмаган”.

Марказ раҳбари Жойс Кларкнинг сўзларига кўра, ҳозир Тилли бошқа мушукларга ғамхўрлик қила бошлаган. Бундан ташқари, Кларк Тиллини Британия бошпанасидаги энг ёши улуғ мушук деб атади.

Марказ қоидаларига кўра, соғлом ҳайвонларни ухлатилмайди (бир умрга ухлатиш). Тиллининг эса соғлиғи жойида.


Улашинг
  • Теглар:
Top