Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Андре Алмейда: «Гвардиола тўғри айтди, бизнинг ҳимоя чизиғимиз кучли»
15:01 / 05.04.2016
669

«Бенфика» жамоаси ҳимоячиси Андре Алмейда ЕЧЛ чорак финалида «Бавария»га қарши кечадиган баҳс олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.

«Менимча, Гвардиола бизнинг ҳимоямиз кучли экани ҳақида гапиргандан ҳақ эди. Биз «Зенит»га қарши ўйинда аъло даражада ҳаракат қилдик ва ҳақли равишда чорак финалга ўтдик.

Бу учрашув арафасида қайси томоннинг устунлиги муҳим эмас. Икки жамоа ҳам шу босқичга етиб келган экан, тенг имкониятларга эга ҳисобланади», – дейди Алмейда.

Хосеп Гвардиола: «Бенфика» ҳозир яхши ҳолатда. Мен «Бавария»ни бу тўқнашувда фаворит деб билмайман»


Улашинг
  • Теглар:
Top