Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Игуаин спортчига хос бўлмаган ҳаракатлари учун 4та ўйинга дисквалификация қилинди
19:51 / 05.04.2016
533

Италиянинг «Наполи» клуби ҳужумчиси Гонсало Игуаин мамлакат чемпионати доирасидаги «Удинезе»га қарши 1:3 ҳисобидаги мағлубият билан якунланган учрашувдаги қилиқлари учун 4та учрашувни ўтказиб юборади. Бу ҳақда Лига расмий сайтида хабар қилинган.

Ўйиннинг 75 дақиқасида, ҳисоб рақиб фойдасига 3:1 бўлиб турганида аргентиналик футболчи рақиб ҳимоячиси Фелипе оёғига атайин зарба берган ва иккинчи сариқ карточкани олган. Аммо шундай кейин ҳам Игуаин ҳадеганда майдонни тарк этишни истамаган ва ҳакамга эътироз билдириб унга ташланишга уринган. Шунингдек, «Удинезе» футболчилари билан ҳам гап талашиб қолган.

Футболчига дисквалификациядан ташқари, 20 минг евро миқдоридаги жарима тўлаш жазоси тайинланган.

Игуаин неаполликлар сафига 2013 йилда «Реал»дан келиб қўшилганди. 28 ёшли бу футболчи жорий мавсумда «Наполи» сафида 38 ўйин ўтказди ва 32та гол урди.


Улашинг
  • Теглар:
Top