Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
LG компанияси LG G5 пластик корпусдан ясалганлиги ҳақидаги маълумотни инкор этди
00:10 / 05.04.2016
824

LG G5 флагман смартфонининг барча реклама роликларида унинг бутунлай металл корпусга эга эканлиги ҳақида айтилади. Аммо шу маълум бўлдики, компания алюмин конструкциянинг устини қалин пластик қатлам билан бўяган экан. Бу эса фойдаланувчиларда кўпгина саволларни келтириб чиқарди. Жанубий Корея компанияси вакиллари дарҳол бу саволга ўз жавобларини беришди. Уларнинг сўзларига кўра, компания LG G5 копқоғи пластик билан эмас, балки грунтовка билан қопланган. Чунки смартфонни яратишда улар махсус алюминдан фойдаланишган. 

“Сиз кўриб турган қоплам пластик эмас, балки грунтовка ҳисобланади. Грунтовка алюминий билан бўёқни боғловчи восита ҳисобланади. Биз корпусни яратишда Корея саноат технологиялари институтида автомобиль ва самолётлар учун ишлаб чиқилган LM201b алюмин қотишмасидан фойдаландик. Унинг бошқа смартфонлардаги алюмин қотишмаларидан фарқи шуки, у бутун шаклнинг катта босими остида тайёрланади. Бу эса уни жуда ҳам мустаҳкам ва енгил қилади. Агар маҳсулот бўялган бўлса, демак металдан тайёрланган эмас деган фикрни нотўғри деб ўйлаймиз. Масалан, бу автомобиль ва самолётлар бўялган бўлса, демак улар металлдан ясалган эмас дегандек. Эслатма учун, ҳаттоки анодланган алюмин ҳам қирилади. Бизнинг ишлаб чиқариш жараёнимиз бошқаларникидан ажралиб туриши мумкин, лекин биз ўз мақсадимизга эришдик. Текис қопламали, енгил ва чокларсиз металл корпусни ишлаб чиқардик. Биз бошқаларга ўхшашликка интилмадик. Қачондан бери бу ёмон одатга айланди?”, - деб эълон қилди компания вакиллари.


Улашинг
  • Теглар:
Top