Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Озарбайжон томони яна 70 нафар арманистонлик ҳарбий йўқ қилингани ҳақида маълум қилди
12:38 / 05.04.2016
622

Озарбайжон Қуролли кучлари 4 апрель куни кечаси олиб борилган ҳарбий ҳаракатлар давомида 70 нафарга яқин арманистонлик ҳарбий ва Арманистон Қуролли кучларининг 20та ҳарбий техникаси йўқ қилгани ҳақида хабар берилди. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги Озарбайжон Мудофаа вазири Вагиф Дарягахлига асосланиб маълум қилган.

Қайд этилишича, кейинги 2 кун ичида озарбайжонликларнинг йўқотиши 16 киши бўлди.

Шунингдек, Дарягахли Озарбайжон армияси Мадагиз қишлоғидаги арманлар ҳарбий базасини йўқ қилгани ҳақида айтган.

Бундан олдинроқ, Озарбайжон 4 апрель кунигача Арманистон армиясининг 170 нафар ҳарбийси ўлдирилгани ҳақида маълум қилганди.


Улашинг
  • Теглар:
Top