Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Россия чемпионати, 22-тур: Одил Аҳмедов "Краснодар"нинг "Динамо" устидан ғалабасида ўз ҳиссасини қўшди
00:18 / 05.04.2016
782

Ўзбекистонлик футболчи Одил Аҳмедов тўп сураётган "Краснодар" жамоаси Россия чемпионатининг 22-турида "Динамо"ни меҳмонда йирик ҳисобда мағлуб этди. Химкидаги "Арена Химки" стадионида бўлиб ўтган учрашув 1:4 ҳисоби билан краснодарликлар фойдасига якунланди. "Буқалар" таркибида голларни Павел Мамаев (пенальти), Вячеслав Подберёзкин, Фёдор Смолов ва Одил Аҳмедов киритди. "Динамо" таркибида Алексей Ионов битта жавоб тўпини киритишга муваффақ бўлди.

Айни вақтда "Краснодар" 37 очко тўплаб 6-ўринни, "Динамо" эса 24 очко билан 11-ўринни эгалламоқда.

"Краснодар" 10 апрелда ўз майдонида "Урал" билан, "Динамо" эса 9 апрелда "Рубин" билан меҳмонда учрашади.

Россия Премьер-Лигаси, 22-тур
"Динамо" — «Краснодар» — 1:4
Голлар: Ионов, 27 (1:0, пен); Мамаев, 31 (1:1, пен); Подберезкин, 47 (1:2); Смолов, 69 (1:3); Ахмедов, 82 (1:4).


Улашинг
  • Теглар:
Top