Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Суд АҚШ ва BP компанияси ўртасидаги нефть оқиб кетиши учун товон пули тўлаш бўйича келишувни маъқуллади
09:09 / 05.04.2016
729

Янги Орлеан суди нефть оқиб кетиши учун АҚШ ва Британиянинг BP нефть компанияси ўртасидаги 20 млрд долларлик товон пули тўлаш ҳақидаги келишувини маъқуллади. Нефть 2010 йилда Мексика бўғозида оқиб кетганди. Бу ҳақда NBC News телекомпанияси хабар бермоқда.

2010 йил апрелда бўғозда BP’нинг нефть платформасидаги портлаш оқибатида 11 киши ҳалок бўлганди ва 5 млн баррелга яқин нефть Атлантика океанига оқиб кетганди.

АҚШ бош прокурори Лоретта Линч BP муносиб жазо олганини ҳамда атроф-муҳитга ва минтақа иқтисодиётига жиддий зарар етказгани учун катта миқдорда товон пули тўлашини айтди.

Компаниянинг ўзида суднинг келишувни маъқуллаш бўйича қароридан кўнгиллари тўқлиги ва 2015 йил ёзда эълон қилинган тартибга солиш жараёнини якунлашлари айтилди.

Ўтган йил октябрида компания Мескика бўғозида нефть оқиб кетгани учун 20,8 млрд доллардан кўпроқ товон пули тўлаши маълум қилинганди. Товон пули 16 йил давомида тўлаб берилади.


Улашинг
  • Теглар:
Top