Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Toshiba уй электр жиҳозлари ишлаб чиқарувчи бўлимини Хитойнинг Midea компаниясига сотади
17:51 / 05.04.2016
1123

Япониянинг Toshiba концерни хўжалик техникалари ишлаб чиқарувчи бўлимининг 80,1 фоиз акцияларини 473 миллион доллар эвазига Хитойнинг кондиционер ва музлатгичлар ишлаб чиқарувчи Midea компаниясига сотмоқда. Бу ҳақда Toshiba концерни тарқатган баёнотда хабар қилинди.

Имзоланган битимга кўра, Toshiba Lifestyle Products & Services Corporation (TLSC, Toshiba Home Appliances номи билан ҳам машҳур)нинг 80 фоиз акциясига Хитой компанияси эгалик қилади. Унинг баҳоси 53,7 млрд япон иенга яқин маблағни ташкил этади. Битим кучга кириши учун монополияга қарши идоралар келишувни маъқуллашлари лозим. Toshiba ва Midea акционерларининг розилиги талаб этилмайди.

Акциялар билан бирга Midea Toshiba брендидан хўжалик техникалари ишлаб чиқишда 40 йил давомида фойдаланиш ва 5 мингдан ортиқ интеллектуал мулкка бўлган ҳуқуқини ҳам қўлга киритади.

19,9 фоиз акцияларни ўзида сақлаб қолувчи TLSC гуруҳи йирик ўлчамли хўжалик техникалари (музлатгичлар, кир ювиш машиналари, чангютгичлар, ва бошқалар)ни Toshiba бренди остида ишлаб чиқариш ва сотиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.

Шу йилнинг март ойида эса, Nikkei нашри япон концернига доир бошқа бир хабарни чоп этган эди. Унга кўра, Япониянинг Canon компанияси Toshiba`нинг тиббиёт ускуналари ишлаб чиқарувчи бўлимини харид қилиши мумкинлиги хабар қилинганди. Савдо битими 700 млрд(6,21 млрд доллар) иенни ташкил этиши айтилганди.


Улашинг
  • Теглар:
Top