Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Ботир Қодиров: Интернетда менинг номимдан сохта саҳифа очганларга инсоф тилайман
23:09 / 06.04.2016
2249

Замонавий асримизда замонавий қаллобликлар пайдо бўлди. Гапимизни исботи билан гапирадиган бўлсак, ўзбекистонлик бир қанча машҳур шахслар, кўп ҳолларда, санъаткорларнинг номига турли ижтимоий тармоқларда сохта саҳифа очилиб, фотосуратлари жойлаштирилиб, уларнинг шахсий ҳаёти ва ижоди ҳақида турли гап-сўзларни тарқатиб юришганини куйиниб мисол келтириш мумкин.

Жумладан, хонанда Ботир Қодировнинг номидан ана шундай саҳифалар очилиб, юрғизилаётганини айтиб ўтиш керак. Хонанданинг айтишича, интернетдаги бирор-бир ижтимоий тармоқда унинг шахсий саҳифаси йўқ. Аммо шу кунларда сохталари очилган.

Бу каби ишларни қилаётганларга ачиниб кетасан. Қимматли вақтлари нимага сарфланаётганига, эртага бу ишларнинг ҳам жавоби борлигига ва энг асосийси инсонийлик деган чегарадан чиқиб кетишаётганига қараб, бошингни чайқайсан ва барча қатори уларга ҳам инсоф тилайсан.


Улашинг
  • Теглар:
Top