Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Дублиннинг 300 ёшли кутубхонаси
19:26 / 06.04.2016
783

Ҳозир кўҳна тарих буюклигини исботловни яна бир манзилга ташриф буюрамиз. Тринити-коллежи кутубхонасининг муҳташам Узун зали — Дублиннинг том маънодаги ажойиб хазинаси ҳисобланади. 

Узунлиги 65 метрли бу хона 1712 ва 1732 йиллар оралиғида қурилган. У ўз бағрида 200 мингдан ортиқ китобларни сақлайди. Сизга бу ерда шунча китоб қандай йиғилиб қолгани қизиқми? Кутубхона 1801 йилиёқ Буюк Британия ва Ирландияда чоп этилган китобларнинг текин нусхасига даъво қилиш ҳуқуқини қўлга киритган. 

Монахлар томонидан 1200 йил аввал ёзилган ҳамда инсоният тарихидаги энг қадимий ва энг ноёб китоблардан бири бўлмиш Келл китоби ҳам айнан шу ерда - мамлакатнинг энг катта кутубхонасида сақланади. 

Дублинга ташриф буюрганингизда бу муҳташам кутубхонани, албатта, зиёрат қилинг!


Улашинг
  • Теглар:
Top