Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Порошенко бизнесини сотишга харидор топа олмаяпти
14:25 / 06.04.2016
540

Украина президенти Пётр Порошенкога тегишли бўлган Roshen кондитер концерни сармоядорлар эътиборини торта олмаяпти.

Бу ҳақда президент Японияга расмий ташрифи чоғида маълум қилди, деб хабар беради ТАСС.

Сайловолди ваъдасини бажармагани, яъни нега ҳамон ўз бизнесини сотиб юбормагани тўғрисидаги саволга президент шундай изоҳ берди: “Менинг компаниям ва менинг мамлакатим уруш ҳолатида турибди, шунга харидор топилмади”.

Roshen корпорацияси – Украинанинг энг йирик қандолат ишлаб чиқарувчи корхонаси. Корпорация йилига 450 минг тонна қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқаради.

Маълумот учун: Порошенко “Форбс Украина” журнали баҳоси бўйича “Украинанинг энг бадавлат 100 кишиси” рўйхатида 6-ўринни эгаллаган. Унинг молиявий ҳолати 858 миллион доллар деб кўрсатилган.


Улашинг
  • Теглар:
Top