Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Сеул ва унинг атрофида Шимолий Кореянинг 20 мингга яқин ташвиқот варақалари топилди
18:17 / 06.04.2016
596

Жанубий Корея республикаси пойтахти Сеул ва унга туташ Кўян туманида 20 мингга яқин варақа ҳамда 40та аудиодиск топилган. Уларнинг бари мамлакат ҳукуматига қарши ташвиқот мазмунида бўлиб, КХДРда тайёрланган. Бу ҳақда полиция маҳкамаси вакиллари ОАВга маълум қилган.

"Чоп этилган ва мультимедиа материаллари, Корея республикаси президенти Пак Кин Ҳе ҳамда ҳукмрон "Сэнури" партияси шаънига нисбатан ножоиз сўзлар ва бўҳтонлар билан тўлиб тошган", - дейишган ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари.

Бундан ташқари, Сеулнинг Тондемун туманидаги метро бекати яқинида ҳам шунга ўхшаш ўнлаб варақалар топилган. Уларда Жанубий Корея ҳарбийлари мазах қилинган ҳамда АҚШ билан ҳамкорликда ўтказилаётган ҳарбий машғулотларга барҳам беришга чақирилган.

Ҳозирда полиция кузатув камералари ёрдамида саҳифаларнинг қандай қилиб пойтахтнинг қоқ марказида пайдо бўлганига ойдинлик киритмоқда.

Икки Корея ўртасидаги ташвиқот уруши Жануб томони 8 январдан чегараолди ҳудудларида баландовозли карнайлардан эшиттиришларини бошлагач, авж олиб кетди.

Расмий Пхеньяннинг 6 январь куни ядро синовини ўтказишига жавобан шундай чора кўрилганди. Шу куннинг ўзида, яъни 8 январда КХДР ҳам ўз карнайларини ишга туширди. Томонлар бир-бирига даврий равишда ташвиқот мазмунидаги саҳифалар тўлдирилган ҳаво шарларини юбориб келмоқда.


Улашинг
  • Теглар:
Top