Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Виейринья: «Роналдуни бир киши қўриқлашидан фойда бўлмайди. Бу ишни жамоа бўлиб бажариш керак»
15:03 / 06.04.2016
560

Германиянинг «Вольфсбург» клуби яримҳимоячиси Виейринья Европа чемпионлар лигасининг «Реал»га қарши учрашувида Португалия терма жамоасидаги шериги Криштиану Роналду билан тўқнашув борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

«Роналду мени дўстимдек. У ажойиб инсон ва ҳар доим ёрдам беришга тайёр туради. Дунёнинг энг яхши футболчисини зарарлантириш осон бўлмайди. Буни бир киши бўлиб уддалашнинг иложи йўқ. Шундай биз унга қарши жамоавий бўлиб ҳаракат қилишимиз лозим.

Албатта, «Реал» — фаворит, аммо биз чорак финалга бекорга чиқмаганимизни исботлаб беришимиз керак», — дейди Виейринья.


Улашинг
  • Теглар:
Top