Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Цукерберг Facebookнинг янги функциясини намойиш этиш учун жонли эфирга чиқди
08:23 / 07.04.2016
717

Facebook раҳбари Марк Цукерберг тармоқнинг янги функцияси — Facebook Live ҳақида жонли эфир орқали хабар қилди. Трансляцияни унинг расмий саҳифасида томоша қилиш мумкин.

Янги хизматнинг функциялари орасида видео бўйича бир зумда таассуротларни алмашиш ва дўстларни томоша қилишга таклиф қиладиган гуруҳли стриминг мавжуд.

Бундан ташқари, трансляцияни барча янгиликлар лентасида ёки алоҳида дўстлар гуруҳи орқали баҳам кўриш мумкин.

Цукербергнинг қайд этишича, хизмат машҳур инсонлар (актёр, мусиқачи ёки спортчилар) билан бир қаторда оддий фойдаланувчиларга ҳам фойдали бўлиши мумкин.

Бу каби хизмат тури жонли трансляцияларга мўлжалланган Periscope хизматининг рақобатдошига айланиши мумкин.


Улашинг
  • Теглар:
Top