Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Facebook мессенжери фойдаланувчилари сони 900 млн дан ошди
21:02 / 07.04.2016
1109

Facebook мессенжерининг бир ойлик фаол фойдаланувчилари сони 900 млн га етди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқнинг саҳифасида мессенжер раҳбари Дэвид Маркус маълум қилди.

Бу рекорддан ташқари, мессенжер "дўстлар ва компаниялар билан тез ва осон мулоқот қилиш учун" янги функциялар киритилганини эълон қилди. Ижтимоий тармоқ олувчига бириктирилган уникал баркодлар, номлар ва ҳаволалар киритди.

Дастур яратувчиларининг таъкидлашича, мессенжернинг бундай имкониятлари ижтимоий тармоқнинг нафақат индивидуал фойдаланувчилари, балки Facebook’да саҳифасига эга компаниялар билан ҳам тезкор боғланишга ёрдам беради.

Бундан аввал Facebook раҳбари Марк Цукерберг жонли эфирда ижтимоий тармоқнинг янги функцияси – Facebook Live ҳақида маълумот берганди.


Улашинг
  • Теглар:
Top