Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Кембриж битирувчиси бўлган 28 ёшли Асель Жиенбаева Қозоғистон Миллий холдинги раиси этиб тайинланди
11:43 / 08.04.2016
777

Қозоғистон Республикаси сармоя ва тараққиёт вазирлиги қошидаги ахборотлаштириш ва ахборот алоқа қўмитаси раисининг буйруғига асосан, Жиенбаева Асель Жубанишевна “Зерде Миллий инфокоммуникацион холдинг” акционерлик жамияти бошқарув раиси этиб тайинланди. Бу ҳақда холдинг матбуот хизмати хабар берди.

Асель Жиенбаева 1987 йилнинг 8 июлида туғилган.

Жиенбаева аввал “Қозоғистон Республикаси Миллий Банки” республика давлат ташкилоти ахборот технологиялари департаменти директор ўринбосари, “Қозоғистон Миилий Банки банк хизмат бюроси” республика давлат компанияси директор маслаҳатчиси, Eurasian Natural Resources Corporation PLC ахборот технологиялари компанияси хавфсизлик бўйича департамент директори лавозимларида фаолият юритган.

2014 йилда компьютер фанлари соҳасида Кембриж университети магистр даражасини қўлга киритган.

2014 йили “Executive Management” дастури бўйича М.В.Ломоносов номидаги университетни якунлаган.

2010 йилда Қозоғистон Республикаси президентининг “Болашақ” халқаро стипендияси асосида Кембриж университетининг компьютер фанлари бакалаври даражасига эришган.

У 2005 йили О.А.Жуатикова номидаги физика-математикага ихтисослаштирилган Республика ўрта мактаб-интернатини “Олтин белги” билан тамомлаган.


Улашинг
  • Теглар:
Top