Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Ким Чен Ин йирик машинасозлик заводига кичик синглиси билан бирга ташриф буюрди
16:02 / 08.04.2016
582

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин 7 апрель куни 2013 йилда ўз фармонига биноан барпо этилган йирик машинасозлик заводига ташриф уюштирди. У ташрифи чоғида ўта замонавий машинасозлик маҳсулотлари ишлаб чиқариш лозимлигига эътибор қаратган. Бу ҳақда Корея марказий телеграф агентлиги хабар қилган.

Ким Чен Ин ишлаб чиқариш жараёнини кузатиб, йиғув цехларида бўлган, завод қошидаги электрон кутубхона фаолияти билан танишган.

Ким Чен Инга сафари мобайнида Шимолий Корея ҳукмрон партияси арбоблари, хусусан синглиси Ким Ё Чжон ҳамроҳлик қилган.

Айтиш жоизки, КХДР раҳбари шу йил бошидан бери ноҳарбий иқтисодий ишоотларни тез-тез бориб кўрмоқда.


Улашинг
  • Теглар:
Top