Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
ОФК ЖЧ-2018 саралашининг кейинги босқичида Ўзбекистон Саудия Арабистони билан битта саватчада бўлишини тасдиқлади
15:36 / 08.04.2016
537

Бугун, 8 апрель куни Осиё футбол Конфедерацияси ЖЧ-2018 мусобақасининг 3-саралаш босқичида иштирок этадиган ва сараланган терма жамоаларнинг қуръа олдидан саватчаларга тақсимлаб чиқди.

Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 3-саватчада Саудия Арабистони билан бирга ўрин эгаллаши расман маълум қилинди.

Қуръа маросими 12 апрель куни Куал-Лумпур шаҳридаги Mandarin Oriental Hotel меҳмонхонасида бўлиб ўтади.

Қуръадан олдин учинчи босқичга ўтган 12 жамоа 6та саватчада бўлади:

1-саватча:
Эрон, Австралия

2-саватча:
Жанубий Корея, Япония

3-саватча:
Саудия Арабистони, Ўзбекистон

4-саватча:
БАА, Хитой

5-саватча:
Қатар, Ироқ

6-саватча:
Сурия, Таиланд.

Қуръа маросимида Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийлар штабидан вакиллар иштирок этади. Саудия Арабистонидан бошқа исталган жамоа Ўзбекистон терма жамоасига рақиб бўлиши мумкин.


Улашинг
  • Теглар:
Top