Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Жангариларнинг Ҳалабга ҳужуми оқибатида 18 киши ҳалок бўлди
09:33 / 09.04.2016
498

"Жибҳад ан-Нусра" террорчилик гуруҳининг Ҳалабдаги Шайх Мақсуд даҳасига уюштирган навбатдаги ҳужуми оқибатида тинч аҳолининг 18 вакили ҳалок бўлди.

Бу ҳақда Россия мудофаа вазирлигининг баёнотида айтилди.

"Жибҳад ан-Нусра" террорчилик гуруҳи жангарилари Ҳалаб ва унинг атрофидаги шаҳарларда жанговар ҳаракатларини тўхтатмаяпти. Жангарилар томонидан Шайх Мақсуд даҳасини босиб олишга уриниш вақтида миномёт билан ўққа тутиш оқибатида тинч аҳоли орасидан 18 киши ҳалок бўлди ва 61 киши жароҳат олди", дейилмоқда хабарда.

Аввалроқ ҳам шу даҳага ҳужум оқибатида 20 га яқин киши ҳалок бўлгани маълум қилинганди.


Улашинг
  • Теглар:
Top