Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Перуда автобуснинг дарёга ағанаши оқибатида 23 киши ҳалок бўлди
23:10 / 09.04.2016
541

Перунинг Куско вилоятидаги Мапачо дарёсига йўловчи автобусининг ағанаши оқибатида 23 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда El Comercio нашри.

Маълум қилинишича, автобус Пуэрто-Мальдонадо-Куско йўналиши бўйича кетаётган бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, йўлнинг хавфли қисмида автобус 20 метрлик жарликка тушиб кетган.

Таъкидланишича, автобус 63 км/соат тезлик билан кетаётган бўлган, бироқ фалокат вақтида автобуснинг тезлигини кузатишга имкон берувчи йўлдошли навигация тизими ўчирилган бўлган.

Полиция фалокат сабабларини аниқлаштирмоқда.


Улашинг
  • Теглар:
Top