Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Riga Jazz 2016 халқаро танлови суперфиналига чиққан Сабина Мустаевага овоз беришингиз мумкин
09:00 / 09.04.2016
1071

Россиянинг Биринчи каналида эфирга узатилган "Голос. Дети" мусиқий лойиҳасининг 2-мавсуми ғолибаси, иқтидорли ўзбекистонлик ёш қўшиқчи Сабина Мустаева Ригада бўлиб ўтаётган жазз ижрочиларининг Riga Jazz 2016 халқаро танлови финалига чиқди. Бу ҳақда My Day нашрининг фейсбукдаги саҳифасида маълум қилинди.
Ҳозирда ушбу танловнинг ғолибини аниқлаш учун онлайн овоз бериш жараёни бўлиб ўтмоқда. Унинг натижаларига кўра ёш ижодкор навбатдаги ғалабасини қўлга киритиши мумкин. Бунинг учун ушбу (http://www.tele2.lv/en/jazz/) ҳаволага ўтиб, Сабинага овоз беришингиз мумкин. Ёш ижодкорни қўллаб-қувватлашда ҳиссангизни қўшинг!


Улашинг
  • Теглар:
Top