Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Таиландда валиаҳд шаҳзода танқид қилинган Marie Claire журнали сони йўқ қилинди
22:57 / 09.04.2016
1015

Таиландда мамлакат валиаҳд шаҳзодаси танқид қилинган Marie Claire журнали сони тақиқланди, деб хабар бермоқда Sky News нашри.

Таъкидланишича, журналнинг 2015 йил ноябрда чоп этилган шу сони полиция томонидан муомаладан мусодара қилинди ва йўқ қилинди.

Полициянинг таъкидлашича, журналда Таиланд тахтининг меросхўри, валиаҳд шаҳзода Маха Вачиралонгкорн танқид қилинган, у ҳақдаги мақола эса “миллий хавфсизлик, тинчлик ва тартиб, халқ маънавиятига путур етказади”.

63 ёшли Маха Вачиралонгкорн Таиланд қироли Пхумипон Адульядет ва қиролича Сирикитнинг ёлғиз ўғли ҳисобланади.


Улашинг
  • Теглар:
Top