Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Дэвид Кэмерон онасидан совға сифатида 200 минг фунт стерлинг олгани маълум бўлди
10:12 / 10.04.2016
513

Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмерон ўз онасидан совға сифатида 200 минг фунт стерлинг олган. Бу ҳақда Sky News нашри хабар бермоқда.

Таъкидланишича, Кэмерон бунгача отаси Йен Кэмероннинг ўлимидан кейин мерос сифатида 300 минг фунт стерлинг олган.

9 апрелда Кэмерон яқин орада ўзининг даромадлари ҳақида солиқ декларациясини чоп этишини айтди. Шу тариқа бош вазир ўз оиласининг солиқ ишлари атрофидаги можарога нуқта қўймоқчи.

Аввалроқ Кэмерон офшор можароси билан боғлиқ ҳужжатларнинг чоп этилишидан кейин билдирилган танқидларни яхшироқ эплай олиши мумкинлигини ва "бундан сабоқ чиқаришини" айтганди.


Улашинг
  • Теглар:
Top