Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
АҚШ ва Япония Окинава оролидаги ҳарбий базани кўчириш режаларини амалга оширишга келишиб олди
11:47 / 11.04.2016
587

Япония ташқи ишлар вазири Фумио Кисида ва АҚШ Давлат котиби Жон Керри уларнинг ҳукуматлари Окинава префектурасидаги «Футэмма» Америка ҳарбий базасини бошқа жойга кўчириш режасини амалга оширишга тайёрликларини билдиришди. Kyodo ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, томонлар "катта еттилик" ташқи ишлар вазирларининг Хиросимада бўлиб ўтаётган анжумани доирасида мулоқот ўтказишган.

Айтиш жоизки, Керри ва Кисида учрашувидан бир неча кун аввал, АҚШ президенти Барак Обама Япония бош вазири Синдзо Абэ билан ўтказган музокараларида «Футэмма» базаси кўчирилишининг муддати чўзилиб кетишидан хавотир билдирган эди.

Япония ҳукумати эса, шу йилнинг ўзида Окинаванинг жанубидаги оролнинг 7800 гектар майдонини қайтариб олишни режалаштирмоқда. Бу рақам Америка ҳарбий базаси оролнинг 17 фоиз майдонини эгаллаб турганини англатади.


Улашинг
  • Теглар:
Top