Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Ҳиндистонда электр узатиш линияси сими одамлар устига тушиши оқибатида 11 киши ҳалок бўлди
23:54 / 11.04.2016
692

Ҳиндистоннинг шарқидаги Ассам штатида полиция бўлими олдида тўпланган намойишчилар гуруҳи устига электр узатиш линияси сими тушиши оқибатида 11 одам ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги.

Сим полиция ҳавога ўқ узишни бошлагандан кейин узилиб одамлар устига тушгани аниқлаштирилмоқда. Нохуш воқеа оқибатида 10 киши ток уришдан, яна бир киши полиция билан тўқнашувда ҳалок бўлган.

Полиция бўлими ёнида тўпланганлар икки кишининг қотиллигида айбланиб ҳибсга олинган кимсаларни оломон қилиш учун берилишини талаб қилишган. Намойишчилар ёғоч тўқмоқлар, камонлар ва ёйлар билан қуролланган бўлганлар. Полиция оломонни тарқатиш учун ҳавога бир нечта ўқ узган. Таъкидланишича, бир нечта ўқ электр узатиш линияси симига теккан ва унинг узилишига сабаб бўлган.


Улашинг
  • Теглар:
Top