Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Жаҳон банки Шарқий Осиёдаги иқтисодий ўсиш прогнозларини пасайтирди
12:09 / 11.04.2016
1150

10 апрель куни Жаҳон банки Шарқий Осиё ва Тинч океани минтақаларидаги иқтисодий ўсиш бўйича янгиланган прогнозларини чоп этди. Мутахассисилар ўз қарашларини пасайтириш фойдасига ҳал қилиб, қайта кўриб чиқишди.

Жаҳон банки экспертларининг фикрича, бу мамлакатларда ҳамда Хитойда иқтисодий ўсиш жорий йилда 6,3 фоизни, 2017 йилда эса 6,2 фоизни ташкил этади.

Кўрсаткичнинг камайишига энг бош сабаблардан бири ХХРнинг нисбатан меъёрлаштирилган иқтисодий тараққиётга ўтиши бўлди.

Хитойнинг ўзида бу кўрсаткич 2016 йил 6,7 фоиз, 2017 йил 6,5 фоизни ташкил этади.

Мазкур прогнозлар октябрь ойидан буён ўзгаргани йўқ. Хом ашё нархининг пасайгани ҳам рақамларга ўз таъсирини ўтказмай қолмади.


Улашинг
  • Теглар:
Top