Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
ОАВ: Daily Mail Yahoo’ни сотиб олишга қизиқмоқда
12:17 / 11.04.2016
614

Буюк Британиянинг Daily Mail нашри эгалари, Американинг Yahoo интернет-компанияси активларини харид қилиш ғоясини муҳокама этишмоқда. Ушбу вазиятдан хабардор манбалар шу ҳақда The Wall Street Journal нашрига маълум қилишган.

Маълумотларга кўра, Daily Mail хўжайинлари бир нечта хусусий компаниялар билан Америка компаниясига тегишли медиа активларни харид қилиш таклифини юбориш масаласида музокаралар ўтказмоқда. Аммо ҳозирча икки томон вакиллари учрашишмаган.

Айни вақтда манбаларнинг сўзларига қараганда, харид битимининг бир неча эҳтимоли мавжуд. Шулардан бирига кўра, Daily Mail Yahooнинг янгиликлар ва медиа активларини харид қилса, бошқа харидорлар Yahoo’нинг қолган барча қимматли қоғозларини сотиб олиши мумкин.


Улашинг
  • Теглар:
Top