Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Хитой жануби-ғарбида мактаб девори қулаши оқибатида бир бола ҳалок бўлди
16:42 / 11.04.2016
616

Хитой жануби-ғарбидаги Гуйчжоу провинциясида юз берган бахтсиз ходиса натижасида, 1 бола ҳаётдан кўз юмган, яна 4 нафари тан жароҳати олган. Бу ҳақда "Синьхуа" ахборот агентлиги хабар қилди.

Ҳудуддаги мактаблардан бирининг девори қулаб тушгани шундай аянчли оқибатларга олиб келган.

Фожиа провинциянинг марказидаги Кайли шаҳрида юз берган.

Жабрланганларнинг барчаси шифохонага етказилган. Бошқа ўқувчилар зудлик билан хавфсиз жойларга кўчирилган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари сурштирув ишларини олиб боришмоқда.


Улашинг
  • Теглар:
Top