Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
"Барселона" ва "Севилья" Испания Кубоги финали вақтини кўчиришни талаб қилди
22:10 / 12.04.2016
758

Жорий мавсумда Испания Кубоги финалига чиққан "Барселона" ва "Севилья" жамоалари турнир финали вақтини кўчиришни сўраб, Испания футбол федерациясига мурожаат қилган. Бу ҳақда икки жамоа ҳам ўз сайтларида маълум қилган.

Финал 22 май куни "Висенте Кальдерон" стадионида, маҳаллий вақт билан 21:30да ўтказилиши белгиланган.

"Ҳар икки жамоа ҳам ўйинни 18:00 ёки 19:00да бошлашни таклиф этади. Ўйин якшанба куни ўтади, мухлислар иш кунига чиқишда қийналишмасликлари керак. Қолаверса, мухлислар Мадриддан ўз шаҳарларига қайтишда соатлаб вақт сарфлашади", дейилади хабарда.

Икки жамоа ҳам ўйиннинг соат 19:00да кейин бошланишига рози бўлмаслиги билдирилган.


Улашинг
  • Теглар:
Top