Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Маккейн Жанубий Хитой денгизига ҳарбий авиация жўнатиш билан таҳдид қилди
17:41 / 12.04.2016
647

АҚШнинг Аризона штати сенатори Жон Маккейн Жанубий Хитой денгизининг баҳсларга сабаб ҳудудига кескин ҳаракатлар уюштиришини айтиб Хитойга таҳдид қилди. Бу ҳақида Financial Times саҳифаларида маълумот берилди.

Маккейннинг фикрича, Хитой минтақадаги вазиятни мураккаблаштирмоқда.

"Маъмурият таваккаал қилишга қўрқаяпти ва бу сиёсат Хитойнинг денгиз устунлигига эришишига тўсқинлик қила олмади", - деб ҳисоблайди сенатор.

Сиёсатчи икки ойдан сўнг Жанубий Хитой денгизидаги Филиппин ва Хитой ҳудудий баҳси бўйича қарор чиқарилишини эслатиб қўйди. Маккейн бу орада Хитой ўзининг минтақадаги ўрнини мустаҳкамлашга ҳаракат қилиши мумкин деб ҳисобламоқда.

"Агар шундай бўлса, АҚШ дарҳол ўзининг ҳарбий авиациясини минтақага жўнатиши керак", дейди сенатор.


Улашинг
  • Теглар:
Top