Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Меҳмонхонага ташриф буюрган саёҳатчи ўз ўрнидан даҳшатли нарса топиб олди
17:23 / 12.04.2016
585

Reddit фойдаланувчиларидан бири ўзи билан бўлиб ўтган воқеани сўзлаб берди. У бир меҳмонхонага тушади. Ўз хонасини очиб ичкарига кирганида шинам ва тоза хонани кўргач, кўнгли ёришиб, ўрнига чўзилади. Шунда қоғознинг шитирлаган овози эътиборини тортади. Тўшаги остида ётган қоғозни топиб, уни ўқишга тушади ва ҳайратдан тошдек қотиб қолади.

Бу хат ундан олдин мана шу хонада тунаган кимса томонидан ёзилган бўлиб, унда қуйидагича сўзлар бор эди: “Агар сен бу хатни ўқиётган бўлсанг, билгингки, фаррош тўшакларни алмаштирмаган”.

Кимга қанақа-ку, лекин аксари одамларга бу ҳолат ўта ёқимсиз туюлиши аниқ.


Улашинг
  • Теглар:
Top