Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Путин Ерда ўзаро тушунмовчиликлар бўлишига қарамай, космосда АҚШ билан алоқалар ривожланишига умид қилмоқда
18:18 / 12.04.2016
654

Россия президенти Владимир Путин Ердаги ўзаро муносабатларга муаммоларга қарамасдан, АҚШ билан космосда ҳамкорликни давом эттиришга умид қилмоқда. Бу ҳақида ТАСС агентлиги хабар берган.

"Ерда қандай муаммоларга дуч келмайлик, космосда одамлар елкама-елка туриб, бир-бирларига ёрдам бериб ишламоқдалар, нафақат давлатлар, балки бутун инсоният олдидаги жуда муҳим вазифаларни бажармоқдалар. Биз бунга жуда катта эътибор қаратамиз", - деди Путин.

У шунингдек, космосдаги ўзаро ҳамкорлик АҚШ билан муносабатларда муҳим йўналиш эканлигини таъкидлади.


Улашинг
  • Теглар:
Top