Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Қозоғистонда Tumblr интернет-ресурси террорчилик ва порнография тарғиб қилингани учун тақиқлаб қўйилди
09:54 / 12.04.2016
1791

Қозоғистонда Tumblr интернет-ресурси тақиқлаб қўйилди. Бу ҳақда Қозоғистон интернет-уюшмасининг фейсбукдаги саҳифасида маълум қилинди.

Қозоғистон алоқа, ахборот ва ахборотлаштириш қўмитасида изоҳланишича, текширув вақтида ресурсда террорчилик ва диний экстремизмни тарғиб қилувчи материаллар аниқланган. Бундан ташқари, сайтда порнографик мазмундаги постлар ҳам аниқланган.

"Кўрсатилган сайтда ИШИДнинг "Ҳалифалик янгиликлари" ("Dawla news") деб номланган ахборот-янгиликлар портали жойлаштирилган. Бу порталдаги материаллар Сурияда ўлдирилган жангарилар, улар томонидан босиб олинган пунктлар ҳақидаги янгиликлар ва расмий баёнотлар билан ҳар куни янгиланиб турилади", дейилмоқда қўмита хабарида.

 


Улашинг
  • Теглар:
Top