Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Google шубҳали сайтларга қарши ҳимояни кучайтирди
10:48 / 13.04.2016
563

Google Safe Browsing ташаббуси билан апдейт ўтказиб, фойдаланувчиларни чалғитувчи маълумотлардан ҳимоя қилиш ишларини янада кучайтирмоқда. Бу ҳақида Tech Crunch нашри хабар беради.

Қидирув тармоғи эндиликда сайтларга кираётган фойдаланувчиларни браузердан кичик янгиликлар остида ниқобланган эълонлар (Googleда буни “ижтимоий муҳандислик” рекламалари деб аташади), операцион тизим хатолари ҳақидаги хабарлар, дастурларни янгилаш ва бошқа шубҳали кўринган сайтлар тўғрисида огоҳлантиришни бошлайди.

Бундан ташқари, Google фойдаланувчини хавф тўғрисида олдиндан огоҳлантириш мақсадида қидирув натижалари саҳифасида бу каби сайтларни белгилаб қўйишни режалаштирган.


Улашинг
  • Теглар:
Top