Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
«МЮ» Англия Кубоги чорак финалида «Вест Ҳэм» тўсиғидан ўта олмаса, ван Гаал ишдан ҳайдалиши мумкин
21:07 / 13.04.2016
543

«Манчестер Юнайтед» Англия Кубогининг чорак финалида «Вест Ҳэм»га қарши кечадиган иккинчи учрашувда керакли натижага эриша олмасдан турнирни тарк этадиган бўлса, жамоа бош мураббий Луи ван Гаал ўз лавозимини тарк этади. Бу ҳақда telegraaf.nl хабар тарқатган.

Ҳолландиялик ушбу мутахассисга бўлган босим энг юқори чўққига етган ва жамоа у билан ҳамкорликни давом эттириши шубҳа остида қолмоқда.

«Манчестер Юнайтед» АПЛнинг 33 турида «Тоттенҳэм»дан 0:3 ҳисобида мағлубиятга учраганидан кейин турнир жадвалининг бешинчи поғонасида жойлашиб турибди.


Улашинг
  • Теглар:
Top