Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Қирғизистон парламенти спикери акасининг бош вазирликка тавсия қилиниши ортидан ўз лавозимини тарк этди
10:51 / 13.04.2016
634

Қирғизистон парламенти спикери Асилбек Жээнбеков ўз акаси Сооронбай Жээнбеков номзоди мамлакат бош вазирлиги учун кўрсатилиши муносабати билан ўз лавозимини тарк этган. Бу ҳақда Интерфакс хабар тарқатган.

"Мен икки марта парламент спикери этиб сайландим. Бунинг учун сизларга ва давлат раҳбарига миннатдорчилик билдираман. 10 апрель куни туғишган акам номзоди бош вазирлик лавозими учун илгари сурилди ва мен ўз ихтиёрим билан ўз лавозимимни тарк этаман", дейди Жээнбеков.

Жээнбековларнинг каттаси номзоди мамлакат президенти Алмазбек Атамбаев томонидан бошқариладиган Қирғизистон социал-демократлар партияси томонидан кўрсатилган. 14 апрель куни бош вазирлик учун депутатлар орасида сайлов бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Бундан олдинроқ, Қирғизистонда ҳукумат партияси бош вазирлик лавозими учун Сооронбай Жээнбеков номзодини кўрсатгани ҳақида хабар берилганди.


Улашинг
  • Теглар:
Top