Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Термизлик одамфуруш қўлга олинди
21:25 / 14.04.2016
599

Одам савдосига қўл урган шахслардан бири — Б.Янгибоева (исм-фамилиялар ўзгартирилган) фарзандини сотганлиги ҳақида СВОЖЖДЛҚК департаментининг Термиз шаҳар бўлимига тезкор маълумот келиб тушди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда.

Тўпланган ҳужжатлар ўрганилганда, Б.Янгибоева вилоят перинатал марказининг қабул бўлимига келиб, бола туғилиши билан боғлиқ ҳужжатларни фуқаро З.Гулмированинг паспортидан фойдаланган ҳолда расмийлаштириб, дунёга келтирган фарзандини ушбу шахсга 2 млн. сўмга сотиб юборганлиги аниқланди.

Юқорида қайд этилган ҳолат бўйича фуқаро Б.Янгибоевага ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, суд ҳукми билан жазо муқаррарлиги тайинланди.


Улашинг
  • Теглар:
Top