Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Улуғбек Холиқов "Мусиқа" номли янги қўшиғини тақдим этди
14:52 / 14.04.2016
4397

Мухлисларнинг кайфиятини кўтаришни хуш кўрувчи қўшиқчи Улуғбек Холиқов шўх оҳангдаги янги таронасини тингловчиларга тақдим этди.

Айтиш жоизки, айни дамда хонанда қизғин ижод жараёнида бўлиб, бир неча янги қўшиқлар устида ишламоқда. Баҳорнинг илк кунларида мухлисларга туҳфа этилган романтик руҳдаги “Юрак” таронасидан сўнг, хонанда навбатдаги ижод намунасини тайёрлади.

"Мусиқа" деб номланган янги қўшиқнинг матни ва мусиқаси Феруз Абдуллаев томонидан ёзилган.

Улуғбек Холиқовнинг “Мусиқа”си беихтиёр рақс тушишга чорлайди. Қўшиқ сўзларида "шўх оҳанг ва шўх ҳаракатлар уйғунлигида мусиқани янада баланд қилиш ва рақсга тушиш" айтилади.

Қўшиқни ушбу ҳавола орқали тинглаш мумкин:

Реклама ҳуқуқи асосида

Улашинг
  • Теглар:
Top