Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Бегиристайн «Манчестер Сити» «Реал»га қарши ўйин олдидан қўрқувни ҳис қилишини тан олди
17:25 / 15.04.2016
560

«Манчестер Сити» жамоаси спорт ишлари директори Чики Бегиристайн ЕЧЛнинг ярим финали учун ташланган қуръадан кейин фикрларини билдириб ўтди. Инглизлар жамоаси кейинги босқичда Мадриднинг «Реал» жамоасига қарши баҳслашади.

«Реал» «Сантьяго Бернабеу»да шундай ўйин кўрсатадики, бу жамоани тўхтатиб бўлмай қолади. Кураш жуда қизиқ кечиши аниқ. «Реал» шундай жамоаки, бу жамоага қарши ўйиндан олдин ичда қўрқув ҳосил бўлади. Бу «Реал» жамоа тарихига назар ташлайдиган бўлсак, бизга жуда қийин бўлишини айтиш мумкин. Лекин «Манчестер Сити» пухта ўйин кўрсатса ва ҳужумларда фаол бўлса, исталган рақибни енга олиши мумкин», — дея Бегиристайндан иқтибос келтиради Marca нашри.

Жамоаларнинг илк учрашуви Манчестерда, 26 апрель куни бўлиб ўтади. Мадриддаги жавоб учрашуви 4 майга белгиланган.


Улашинг
  • Теглар:
Top