Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Ҳиндистонда йўл-транспорт ҳодисасида 11 киши ҳалок бўлди
23:22 / 15.04.2016
502

Ҳиндистоннинг марказий қисмидаги Чхаттисгарх штатида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида камида 11 киши ҳалок бўлди, 30 нафар киши жароҳат олди. "Синьхуа" ахборот агентлигининг маълум қилишича, кузовида 45 киши бўлган кичик юк машинаси йўлда тўнтарилиб кетган.

Агентлик маълумотларига кўра, ЙТҲга тушган транспорт воситаси Бханупратаппурга тўйга одамларни олиб кетаётган бўлган. Жабрланганлар Антагара, Канкера ва Райпура шаҳарлари шифохоналарига етказилганлар.


Улашинг
  • Теглар:
Top