Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Италиялик дизайнер ихтиро этган ажаб-велосипедлар
19:29 / 15.04.2016
1172

Италиялик дизайнер Жанлука Жимини ўз дўстларидан велосипед чизиб беришларини сўрайди ҳамда уларни 3D-моделли суратларга айлантиради. Дизайнер саккиз йилдирки, велосипед чизгиларини йиғиш билан шуғулланади. 2016 йилнинг бошида ишларини омма эътиборига ҳавол этишни истади.

Жанлука Жиминининг “Велосипедия” лойиҳаси 2009 йилда бошланган. Ўшанда у танишлари ва ҳатто бегоналарнинг олдига қоғоз-ручка кўтариб бориб, улардан ҳаёлотларидаги эркаклар велосипедни чизиб беришларини сўрар эди.

Кўпчилик эркаклар велосипеди қанақа бўлиши тушунмагани учун, тасаввурига келган суратни чизиб беришган.

Дизайнер 2009 йилда юзлаб суратларни бир жойга жамлайди: улар орасида техник томонлама имкони йўқлари ва аксинча ғаройиб ғоялилари бор эди. Жиминининг айтишича, 90 фоиз аёллар велосипед занжирини олд ғилдиракларга уланган ҳолда тасвирлашган. Эркаклар эса техник томонлама қурилманинг мураккаблигига аҳамият қартишган.


Улашинг
  • Теглар:
Top