Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Лукашенко: ислом дунёси дунёдаги хавфсизлик устунларидан бири бўлиши керак
08:54 / 15.04.2016
712

Беларусь президенти Александр Лукашенко ислом дунёси дунёдаги барқарорлик ва хавфсизлик устунларидан бири бўлиши керак, деб айтди. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар берди.

Лукашенко бу ҳақда Истанбулда бўлиб ўтаётган Ислом ҳамкорлиги ташкилоти саммитида айтиб ўтди.

"Мутлақ аёнки, мусулмонларсиз кўп қутбли дунёни шакллантиришнинг ҳақиқатда имкони йўқ. Бу дунёнинг контурлари бугунда қийинчилик билан шаклланмоқда", деб айтди Лукашенко.

Лукашенко, шунингдек, ислом дунёси қолган муҳим геосиёсий иштирокчилар қаторида сайёрамиздаги жадал ва барқарор ривожланишнинг двигатели бўлиши мумкинлигини таъкидлаб ўтди.

Бундан ташқари, Беларусь президенти умумий аҳолиси 1 млрд дан кўпроқ одамни ташкил қилган 57 та давлатни бирлаштирувчи Ислом ҳамкорлиги ташкилоти катта салоҳиятга эга эканлигини айтди.

"Бу дунёни очиш йўли мусулмон дунёсида бирдамликка эришиш, ички зиддиятларни енгишдан иборат", деб ҳисобламоқда Лукашенко.


Улашинг
  • Теглар:
Top